Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қатор тайинловлар амалга оширилди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шухрат Джаббаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;
Абрар Акбаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Бобир Хамраев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
Улуғбек Юнусов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Нодиржон Касимов Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.