Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди

Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди

Украиналиклар АҚШ улардан ўз урушида “гўшт” сифатида фойдаланаётганини англаб етди, шунинг учун улар оммавий таслим бўлишни бошлаб, сафарбарликдан қоча бошлади, деди америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Ажаму Барака.

“Украиналиклар АҚШнинг геостратегик манфаатлари йўлида ҳалокатга тайёрланаётганликларини ниҳоят англаб етди, бунинг оқибати фронтда оммавий таслим бўлиш ва одамларнинг ҳарбий хизматга чақирувдан қочишига олиб келди”, — деб ёзди Барака Х ижтимоий тармоғида.

Украинада 2022 йил 24 февралдан бошлаб ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, эртаси куни Владимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳарбий ҳолат даврида 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланди.

16 апрель куни Украина Қуролли кучларига чақирув шартлари янги қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали кучайтирилди. Унга кўра, ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлганлар ўзлари билан доимо ҳарбий гувоҳномани олиб юришлари ва уни ҳарбий комиссариат ва ички ишлар органлари ходимларининг талабига биноан тақдим этишлари шарт. Ҳужжатда демобилизация муддати кўрсатилмаган. Бир қатор депутатларнинг норозилигига сабаб бўлган мазкур банд ҳужжатдан олиб ташланди.

Украина армиясига ёллаш кўпинча мажбуран амалга оширилади. Ҳарбий комиссариат ходимлари жисмоний куч ишлатиб, қонунга хилоф ҳаракатлар қиладилар. Кўпинча Киев расмийлари сафарбарлик режасини амалга ошириш учун ҳарбий хизматга мажбур бўлганларни калтаклайди ёки ўғирлайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: