Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар орасида фирибгарлик қурбони бўлиб қолиш ҳолатлари кўп кузатилаётганини маълум қилди.
Facebook ижтимоий тармоғи орқали ўзини Туркия банки ходими сифатида таништириб, худдики ушбу банкда ўзбекистонликлар билан фамилиядош бўлиб, сўнг вафот этган шахснинг қолиб кетган сармоясига шерикчилик қилиш эвазига унинг ҳисобига маълум бир миқдорда пул ўтказиб бериш (фирибгарлик қурбонлари Ўзбекистонда ҳам учрамоқда) ҳамда шунга ўхшаш ҳолатлар кўп учраб турибди.
“Ватандошлардан телефон орқали ўзини банк ходими деб таништирган шахсларга тегишли маълумотларни бермаслик, шахсий картангизнинг махфий рақамларини айтмаслик ва бу борада эҳтиёт бўлишларингизни сўраб қоламиз”, дейилади мурожаатда.