Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш сиёсати ютуқлари
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда камбағалликнинг кўп қиррали кўрсаткичлари ишлаб чиқилмоқда, улар камбағаллик омилларининг таъсирини баҳолашда ҳам, уни қисқартириш сиёсатини ишлаб чиқишда ҳам монетар кўрсаткичларни тўлдиради.
Ўзбекистон ҳукумати камбағалликка қарши курашда олтита асосий йўналишни амалга оширмоқда.
️Биринчиси – хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантириш.
️Иккинчи йўналиш – янги иш ўринлари яратиш.
️Камбағалликни қисқартиришнинг учинчи жиҳати ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш ҳисобланади.
️Тўртинчи йўналиш – камбағаллик даражасини камайтиришнинг муҳим омили сифатида таълим сифати ва ундан фойдаланиш имкониятини ошириш.
️Камбағалликни қисқартиришнинг бешинчи йўналиши – соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматлардан, шу жумладан кам таъминланганлар учун фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
️Камбағаллик даражасига таъсир қилувчи олтинчи муҳим омил – бу экология.
Жаҳон банки менежери, доктор Амбар Нараян таъкидлаганидек:
“2020 йилдан буён Ўзбекистон камбағаллик бўйича статистик маълумотлар йиғишда сезиларли ютуқларга эришди, бу эса аҳолининг кам таъминланган қатламлари дуч келаётган муаммолар миқёсини чуқурроқ англаш имконини беради”.
️Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш бўйича олиб бораётган сиёсатининг асосини нафақат аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш, балки инсон капитали сифатини ошириш, мамлакат фуқаролари, айниқса, ёшларнинг индивидуал рақобатбардошлигини ошириш ташкил этади, деган хулосага келиш мумкин.