Ўзбекистонда автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари март ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль бозорини сарҳисоб қилди.
️Кетма-кет учинчи ойдирки, автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда. Фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилди.
Бу ердаги бозор пасайиш тенденциясига эга. Ой давомида сотувлар 16,7%га камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди.
Шу билан бирга, ой давомида мамлкатимизда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллари сотилди, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 17,2%га кам.
бозор. Иккиламчи бозорда сотувлар 10,6%га камайди. Март ойида жами 74,6 мингта ҳайдалган енгил автомобиллар сотилган.
Йиллик кўрсаткичларда 16%га сезиларли пасайиш кузатилди.
Электромобиллар бозори мўътадиллаша бошлади. Шундай қилиб, март ойида енгил электромобиллар савдоси атиги 0,1%га ошди.
Бироқ, йиллик ҳисобда сотувлар 2,4 баробар ошди.