Рафаҳда Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликларнинг жасадлари вайроналар остидан топилди
Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрида Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган кўплаб фаластинликларнинг жасадлари вайроналар остидан топилди. Бу ҳақда Фаластин фуқаролик мудофааси бошқармаси баёнотида айтилади.
«Кўплаб фаластинликлар ишғолчи давлат самолётларининг ҳужуми натижасида Рафаҳ шарқида Абдулаллар оиласига тегишли кўп қаватли бино вайроналари остида ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.
Ҳозирда бедарак йўқолган ва ярадорларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Гувоҳларнинг Анадолу мухбирига айтишича, ҳужум қурбонлари орасида аёллар ва болалар ҳам бор.