Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйди

Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйди

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган. Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган. Урганч шаҳрининг «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ орқали уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олди-бердиси сабаб низо келиб чиққан. Натижада мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган.

У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган.

Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган.

Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: