АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 24-26 апрель кунлари Хитойга сафар қилади
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 24-26 апрель кунлари Хитойда бўлади. Бу ҳақда душанба куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.
Блинкеннинг ташрифи Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан, у айни пайтда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ҳисобланади.
АҚШ Давлат департаменти аввалроқ хабар берганидек, Блинкен ташриф давомида бир қатор икки томонлама, минтақавий ва глобал муаммоларни, жумладан, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирган.