Гэтжи: «Бу жанг UFC Шон-шараф залига киради»

Гэтжи: «Бу жанг UFC Шон-шараф залига киради»

UFC жангчиси Жастин Гэтжи Макс Холлоуэй билан жанги ҳақида гапирди.

«Бу жанг йилнинг энг зўр тўқнашуви сифатида UFC Шон-шараф залига киради. Биз иккимиз ҳам бир-биримизнинг зарбимиздан йиқилдик – бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. У ғалаба қозонди, аммо Макс ҳам менинг зарбимдан йиқилди.

Бурнумнинг сингани менинг жангимга жиддий таъсир қилди деб айтмайман. Аммо менда доим жангга тайёргарлик жиддий бўлади. Нимадир бўлган пайтда, сен буни унутишинг керак. Сен бу ҳақида жуда кўп ўйлаб юбормаслигинг керак», – деди Гэтжи.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: