Расул Кушербоев: “Буларнинг калласи жойидами?..” (видео)

Расул Кушербоев: “Буларнинг калласи жойидами?..” (видео)

Тўппа-тўғри. Ҳақиқатан ҳам японларнинг каллалари ишламас экан. Шундай мошинчалар-а! Увол-ку. Бунақа арзон бўлганидан кейин қадрига ҳам етишмайди-да!.. Шошилинч бир нима қилиш керак!.. Менимча, энг зўри ўзимизнинг бозорчи “ҳожи ака”ларни жўнатиш зарур. Улар боришлари билан ҳамма ёғини тартиб қилиб ташлашади. Агар каттароқ “ҳожи акалар”ни жўнатсак, салонларда навбатлар ташкил қилиб ташлашади. “Шапка”ни пайдо қилишади. Ана ундан кейин ҳамма ёқ қизигандан-қизийди… Бу ёғи, салонларнинг катталари, тўйиб-тўйиб гўшт еб, келишади-да, бир-икки мартадан керишиб қўйишиб, ходимларига, келаси ойнинг учинчи кунида шартнома “эшик”лари очилади, шуни одамларга хабарини етказинглар, дейишади… У ёғи кетди. Эшитмадим, деманглар, эшитганлар қолманглар!!!

Эҳ, япон, япон! Қачон одам бўласан?!  Кел, яхшиси, японлигингча қолавер. Одам бўлма. Агар одам бўлсанг… Лўнда қилиб айтганда, момонгни кўрасан!..

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: