Бир-бирингнинг гўштингни е!.. Ботир Қодировнинг асл мақсади!..
Шерали Жўраев гўрида тикка туради. У болалари бу аҳволга келади, деб ўйламаган бўлса керак. Лекин келди. Ботир Қодиров ўзининг ҳақиқий отаси Шерали Жўраев эканлигини исботлаганидан кейин навбатдаги ҳужумни бошлайдиган кўринади. Яъни меросдан улуш. Қўшиқлар, уй-жой ва ҳоказо, ва ҳоказо…
Ўзингнинг пулинг ҳам, жойинг ҳам — ҳамма нарсанг етарли-ку. Нима қилардинг, шулар билан тенглашиб?.. Ҳа-а, у ёқда ор-номус масаласи ҳам бор демоқчисан-да, кўрган қийинчиликларим нима бўлади, дейсан-да. Барибир кўз юмган афзал эди. Янаям ўзинг биласан. Аммо ҳамма ёққа шов-шув бўлиб кетди.