Қулупнай хотирани ва кўриш қобилиятини яхшилайди
Қулупнай истеъмол қилиш миянинг қариш жараёнини секинлаштиради, яъни унинг функционал муддатини узайтиради. Бу бизга узоқ вақт давомида ақл-идрок ва кучли хотирани сақлашга имкон беради
Шу билан бирга Алцгеймер касаллиги бошланишининг олдини олиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Қулупнай нафақат хотирани, балки кўриш қобилиятини яхшилайди. Европаликлар тадқиқотига қараганда ҳар куни қулупнай истеъмол қилувчиларда катаракта, қуруқ кўзлар, прогрессив кўрлик ва ёшга боғлиқ тўқималарнинг муаммолари кам учрайди.