Давлат меҳнат назорати инспекциясига раҳбар тайинланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига ёш кадр тайинланди.
Абдусамад Абдукаримов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири буйруғи билан Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Абдусамад Абдусаломович ушбу соҳада этарли тажриба тўплаган ёш мутахассислардан саналади. Айни вақтга қадар вазирликнинг Юридик бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
У 1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2018 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Абдусамад Абдусаломовичнинг келгуси фаолиятида омад тилаймиз!
Маълумот учун: Инспекция бошлиғи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори ҳисобланади.