Тожикистон фуқаролари Россияга саёҳат қилишдан тийилишга чақирилди
Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларига шошилинч тавсиянома бериб, зарурат бўлмаса, Россияга бормасликка чақирган.
«Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 апрелдан буён Қозоғистон ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасидаги «Саргарчин» назорат-ўтказиш пунктида Тожикистон давлат рақамларига эга 180 га яқин автомобиль тиқилиб қолгани хабар қилинганди.
Кейин Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига хавотир билдирди.