АҚШ ўқотар қурол ва ўқ-дориларни “юқори даражада хавфли” давлатларга экспорт қилиш тартибини кучайтирмоқда
АҚШ ўқотар қурол ва ўқ-дориларни “юқори даражада хавфли” давлатларга, жумладан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилиш тартибини кучайтирмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги баёнотида айтилади.
Унга кўра, департаментнинг Саноат ва хавфсизлик бюроси ўз юрисдикцияси остидаги ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва тегишли қисмларни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирларига ўзгартиришлар киритувчи низомни эълон қилди.
Қарор нодавлат ташкилотларга экспортга тегишли. Чекловлар қўйиладиган “юқори даражадаги хавфли” давлатлар рўйхатига 36 мамлакат, жумладан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон киритилган.
Ушбу янгиликлар доирасида бошқарма қурол экспорти лицензияларининг амал қилиш муддатини ҳам тўрт йилдан бир йилга қисқартирмоқда.
Ўзгаришлар Америка қуролларидан фойдаланиш орқали дунё минтақаларида беқарорликнинг кучайиши хавфини камайтиришга қаратилган. Регламент май ойи охирида кучга киради.