Қўқонда 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборди
Жабрланувчи аёлнинг жароҳатлари жиддий бўлишига қарамасдан ИИБ профилактика инспектори унинг ота-онасидан беморни шифохонадан олиб кетишни талаб қилган.
2024 йил 25 апрел куни соат 14:30 лар чамасида Қўқон шаҳридаги бозор олдида, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 24 ёшли аёлни Matiz автомобили уриб кетган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Маълум бўлишича, машина бошқарувида мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлган.
Шифокорлар жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан олиб келингани ва унинг жароҳатлари жиддий эканини маълум қилишди.
Бироқ жабрланувчининг яқинлари маҳалла профилактика инспектори аёлни касалхонадан чиқариб юборишга уринаётганини маълум қилишди. Ҳолат юзасидан ССВ матбуот котибидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.