Туркия ва Греция янги кўприк қуради
Туркия ва Греция Мерич дарёси ҳудудида икки давлат назорат пунктларини боғловчи янги кўприк қуриш бўйича келишувга эришди.
Жорий йилда 811 метрли тўрт полосали янги кўприк иншооти қурилиши бошланади. Иншоот 1958 йилда қурилган эски икки қаторли кўприк ёнида қад ростлайди.
Туркиянинг Греция билан чегарадош Эдирне вилояти губернатори Юнус Сезернинг айтишича, мавжуд кўприк Туркияда ўсиб бораётган халқаро савдо ҳажмига бардош бера олмайди ва шу сабабли икки давлат расмийлари янги транспорт лойиҳасини амалга оширишга қарор қилишган.
Қурилиш ишлари ҳар икки томон томонидан молиялаштирилади, бу эса Туркия ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги юк ва йўловчилар оқимини тезлаштиради.