Тбилисида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда
Грузия пойтахтида “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.
Тбилисининг “Биринчи Республика” майдонида бўлиб ўтаётган митингга бир неча минг киши йиғилган.
Эртага Грузия парламентининг ҳуқуқий қўмитаси баҳсли қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқади.