Зеленский Ғарбни «Москванинг ҳарбий режаларини бузиш» учун қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди

Зеленский Ғарбни «Москванинг ҳарбий режаларини бузиш» учун қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский яна халқаро ҳамжамиятга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Украинага имкон қадар тезроқ етказишга, шунингдек, Украина билан Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиш бўйича расмий музокараларни бошлашга чақирди.

Бугунги кунда Украина қўшинларининг фронтдаги аҳволи ёмонлашишда давом этмоқда ва 23 апрелда тасдиқланган янги ёрдам пакетига мувофиқ қурол-яроғ таъминоти жуда муҳим.

Президент Вакиллар палатасида озчиликлар етакчиси Ҳаким Жеффрис билан суҳбатлашганини, Конгрессга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирганини, бироқ Украина барча ҳамкорлар билан Украинага ўз позициясини сақлаб қолиш ва Россиянинг ҳарбий режаларини барбод қилиш имконини берадиган етказиб бериш тезлигига эришиш устида ишлаётганини қўшимча қилди.

«Биз ҳали ҳам Украинага ваъда қилинган таъминотни кутмоқдамиз», деди у кечки видеомурожаатида.

«Биз уруш майдонидаги вазиятни Украина манфаатлари йўлида ўзгартириши мумкин бўлган шундай ҳажм ва миқёсларни кутмоқдамиз», — дея қўшимча қилди Владимир Зеленский.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: