Сака: «Роналду гол машинасига айланди»
Букайо Сака Криштиану Роналдуни идеал намуна деб атади.
«Арсенал» вингери Криштиану Роналду каби бир мавсумда 60-70 та ўйин ўтказишни мақсад қилганини таъкидлади.
«Артета менга барча энг яхши ўйинчилар ҳар мавсумда кўп ўйин ўтказишларини айтди. Агар мен юқори даражага чиқмоқчи бўлсам, кўп ўйин ўтказишга тайёр бўлишим ва ҳар бирида жамоага ғалаба қозонишда ёрдам беришим керак.
Роналду бунга мукаммал мисол бўлади. У шунчаки портлаб, гол машинасига айланди ва, менимча, кўплаб футболчиларни ўзининг изидан боришга илҳомлантирди.
Шу билан бирга мен ўзим бўлишни ва «Арсенал» учун ўйнашни, ғалаба қозониш учун нима керак бўлса, шуни қилишни хоҳлайман», — дея Саканинг сўзларини келтиради Mirror.