Тошкентда «PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Тошкентда «PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 16 апрелдаги 30/1-410-сон топшириғига мувофиқ, «Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро PISA 2025 тадқиқот дастури»да Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш вазифаси белгиланган ва бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти асосий масъул ижрочи сифатида киритилган.

 

Шунга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан Таълимни ривожлантириш Республика илмий методик маркази ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида PISA 2025 тадқиқотини халқаро талаблар доирасида ташкил этиш мақсадида «PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

 

Семинар тренингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Жаҳон банки, Таълимни ривожлантириш Республика илмий методик маркази, Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (ACER) ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) раҳбарлари ва масъуллари спикерлик қилдилар.

 

PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ташкил этишга тайёргарлик кўришга қаратилган семинарда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ва педагогика марказларидан масъул этиб белгиланган мутахассисилар интирок этмоқда.

 

Мазкур тренингни ўтказишдан асосий мақсад, PISA 2025 тажриба-синови жараёнларини халқаро талабларга мувофиқ ташкил этишда масъул ходимларни тайёрлаш, яъни, тест администратори, мактаб координатори ҳамда АКТ мутахассислари сифатида белгиланган масъул мутахассислар учун уларнинг асосий вазифалари бўйича маълумотлар бериш, тадқиқот материаллари билан ишлаш, тест ва сўровномани ўтказишга мўлжалланган платформани ишга тушириш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб боришдир. PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ўтказишда Республиканинг 83 та умумтаълим мактабларидан 4648 нафар 15 ёшли ўқувчилар танлаб олинган.

 

Семинар тренингни Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов кириш сози билан очиб бериб, PISA 2025 халқаро тадқиқотида Ўзбекистон иштирокининг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

 

Шундан сўнг дастур кетма кетлигида мавзу доирасида тақдимотлар, маърузалар олиб борилди. А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори А.Исмаилов «PISA 2025 ўзига хос хусусиятлари ва тажриба синов жараёнларини ташкил этиш» мавзусида тақдимот қилди.

 

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) департамент директори ўринбосари, PISA лойиҳаси раҳбари Туэ Ҳаллгрээн онлайн иштирок этиб, «PISA халқаро тадқиқотининг таълим тизимини такомиллаштиришдаги аҳамияти» мавзусида чиқиш қилди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул мутахассиси Абдуқодир Каримбердиев «PISA 2022 тадқиқоти натижалари таҳлил ва таълим сифатини яхшилаш бўйича таклифлар» мавзусидаги тақдимоти билан маъруза қилди.

 

Шунигдек, Таълимни ривожлантириш Республика илмий методик маркази бош мутахассиси Авазжон Шакиров «Рақамли дунёда ўрганиш кўникмасини баҳолаш» мавзусидаги тақдимотли билан иштирокчиларга маълумот берди.

 

«PISA 2025 тажриба-синов жараёнларини ташкил этиш» мавзусидаги семинар-тренинг шўбаларда давом этди.

 

Унда тадқиқотда фойдаланиладиган барча материаллар билан таништириш, синовдан бир кун олдин бажариладиган вазифалар ҳамда мактаб координатори билан ҳамкорлик масалалари шунингдек, синов режа жадвали, мактабларга етиб бориш, мактаблар билан алоқалар ўрнатиш борасида маълумотлар берилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: