Ота фарзандлари учун 30.000 доллар алимент тўлади
Зангиота туманлараро судининг қарорига асосан қарздор М.Газиевдан, ундирувчи С.Газиеванинг фойдасига 3 нафар фарзандларининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор М.Газиевнинг алиментдан бўлган қарздорлиги МИБ портал электрон дастурида 2024 йил 30 апрел ҳолатига жами 16.418.689 сўмни ташкил этган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тарафлар ўзаро келишуви асосида, қарздордан 3 нафар фарзанди 18 ёшга етгунга қадар бўлган алимент пуллари 30.000 АҚШ доллари миқдорида (381.000.000 сўм) алимент пуллари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тўлиқ тамомланган.