Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди
Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Беларусь биатлон федерацияси президенти Андриан Сибулский билан учрашди.
Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпия ўйинларида каттароқ таркиб билан иштирок этишни режалаштирмоқда.
Бунда Беларусь каби соҳада истиқболга эришган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги айтилди.