Трамп Исроилга ҳарбий ёрдам беришни тўхтатишни истисно этмади

Трамп Исроилга ҳарбий ёрдам беришни тўхтатишни истисно этмади

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Time журналига берган интервьюсида ҳокимиятга келса, Американинг Исроилга ҳарбий ёрдамини қисқартиришга рухсат берди.

Унинг сўзларига кўра, у Ғазо секторидаги урушни тугатиш мақсадида шундай қадам ташлаши мумкин.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуни ҳукуматининг Фаластин анклавидаги ҳаракатлари учун танқид қилди.

Сиёсатчининг айтишича, Нетаняху 7 октябрь воқеаларидан кейин Исроилнинг «муваффақиятсизлиги» учун жавобгардир.

Трамп қўшимча қилдики, агар у президент бўлиб қолганида «Эрон ва ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми» ҳеч қачон содир бўлмасди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: