Ейиш керак. Қўлинг тегдими, еб қол! Яна қачон шундай имконият бўлади?!

Ейиш керак. Қўлинг тегдими, еб қол! Яна қачон шундай имконият бўлади?!

Бухорода тарихий ёдгорликлар таъмирланишига ажратилган миллиардлар “еб юборилди”.
Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий ёдгорликларнинг реставрация ва таъмирлаш ишларида сарфланган маблағлар юзасидан текширув олиб борилганда, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 3,3 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Дўстларингизга ҳам юборинг: