“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани якунламоқда
“Росатом” давлат корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги Жиззах вилоятида Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани якунлаш босқичида, деб хабар беради Каzinform агентлиги IRNAга таяниб.
АЭС лойиҳаси ВВЭР-1200 типидаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокни қуришни назарда тутади.
Қайд этилишича, ушбу турдаги реактор “3+” авлодига тегишли бўлиб,хавфсизлик ва самарадорликнинг энг юқори халқаро стандартларига жавоб беради.
“Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича пудратчи сифатида танланган.
Жиззах вилоятида жойлашган Тузкон кўли ҳудудини танлаш муҳандислик тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланган.
Биринчи энергия блокининг ишга туширилиши 2030 йилда, иккинчи блокнинг ишга туширилиши эса 2033 йилда амалга оширилиши кутилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 2017 йилдан сўнг Ўзбекистонда “Ўзатом” Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.