Россия таълим вазири МГИМОнинг Тошкентдаги филиалига ташриф буюрди
Валерий Фальков бу ерда талабалар учун яратилган шароитлар билан танишиб хотира дафтарига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.
МГИМОнинг Тошкентдаги филиали:
Бу Москва Давлат Халқаро муносабатлар институтининг хориждаги ягона филиали.
Бу ерда Ўзбекистонда муқобили йўқ 6та мутахассислик бўйича таълим олиш мумкин.
Филиал ҳузуридаги лицейда Росссия ОТМларига кириш учун керак бўладиган Ягона давлат имтиҳонини (ЕГЭ) топшириш мумкин. Бу Ўзбекистондаги аккредитацияланган ягона ўқув маскани.
МГИМОнинг Тошкентдаги филиали 2019 йилда ишга тушган. Бугун бу ерда 455 нафар талабалар 6та таълим йўналиши бўйича ўқитилмоқда. 75 нафар магистр уни тамомлаган.