Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди

Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди

Париж Олимпиадасида ишлаш истагида бўлган россиялик волонтёрларга рад жавоби берилди

 

Бу ҳақида бешта Олимпиадада ишлаган россиялик волонтёр аёл маълум қилди.

 

«Кеча ташкилий қўмитадан расмий хат олдим. Унда Франция расмийлари менинг аризамни қабул қилишмаганлиги маълум қилинганди.

 

Мен 20 нафарга яқин россиялик бошқа волонтёрлар билан ҳам боғландим. Аммо уларга ҳам рад жавоби берилган», – деди у.

 

Маълумот учун, Париж Олимпиадасида дунё бўйлаб 45 минг нафардан ортиқ кўнгиллилар ишлайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: