Ўзимга сира келолмаяпман!..
Илгаридан… Шу нима дейишга ҳам ҳайронман. Ўтган асрнинг ўттизинчи, қирқинчи йилларида роса сота-сот бўлган, шунинг орқасидан Қодирий, Чўлпон отилиб кетган. Ўрис ёки бошқа бир миллатни вакили сотмаган, уларни. Ўзимизникилар сотишган. Атрофида юрганлар сотишган. Номлари дарсликларга киритилганлар сотишган. Ёзганлари кино қилингланлар сотишган… Азбаройи ўзларинги кайф-сафолари учун… Ундан кейин саксоничи йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб… Гидлян билан Иванов «чепуха» бўлган экан. Яна уларнинг олдиларига «гўшт»ни ўзимизникилар келтириб беришган экан… Шундай деталларга дуч келдимки, танамда чумоли ўрмалагандай бўлди… Ҳеч нима, ҳеч қачон изсиз кетмайди… Аммо шу сотқинлигимиз! Ўз манфаатимиз учун исталганча тубанликка боришимиз, қачон қолади? Қачон бундай, одамга ўхшаб, ўзбекман деб керилиб юра оламиз?!