Хитой яна бир давлатда Россияни ортда қолдирди

Хитой яна бир давлатда Россияни ортда қолдирди

Озарбайжон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Хитой жорий йилнинг дастлабки икки ойида импорт қилинган товарлар ҳажми бўйича бошқа мамлакатларни ортда қолдириб, Озарбайжонга етакчи экспортчи сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлади.

 

Январь-февраль ойларида Озарбайжоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 6,4 миллиард долларга етди, импорт эса 2,65 миллиард долларни ёки умумий ҳажмнинг 31,7 фоизини ташкил этди.

 

Ушбу даврда импорт қилинган товарлар умумий қийматининг 19,7 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келди. Пекин 17,8 фоиз кўрсаткичли Россиядан олдинда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: