Ақлли контакт линзалар смартфон ўрнини босиши мумкин
БАА ва Хитой тадқиқотчилари рақамли маълумотларни тўғридан-тўғри кўриш майдонингизга чиқариб бера оладиган «ақлли» контакт линзалар устида ишламоқдалар. Бошқача айтганда, хабарни текшириш ёки йўналишни аниқлаш учун энди чўнтагингиздан телефонингизни чиқариб ўтиришингиз шарт бўлмайди.

Имкониятлар қаторига билдиришномалар, навигация, эслатмалар ва сунъий интеллект томонидан бериладиган кўрсатмалар киради — буларнинг барчаси фойдаланувчи учун, айтиш мумкинки, ҳаракатланиб юрган пайтидаёқ очиқ бўлади.
