Эроннинг баллистик ракеталар билан қуролланган ҳарбий кемаси илк бор экваторни кесиб ўтди

Эроннинг баллистик ракеталар билан қуролланган ҳарбий кемаси илк бор экваторни кесиб ўтди

Дрон ва ракеталар билан жиҳозланган Эроннинг «Шаҳид Маҳдави» ҳарбий кемаси экваторни кесиб ўтиб, Жанубий ярим шарга йўл олди. Бу ҳақда Тасним агентлиги хабар берди.

«Шаҳид Маҳдави кемаси экватордан ўтиб, хорижий денгиз миссияси билан Жанубий ярим шарга йўл олди», дейилади хабарда.

Узоқ масофали баллистик ва қанотли ракеталар билан жиҳозланган Эрон кемаси халқаро сувларда миссия бажармоқда. Оғирлиги 2100 тоннадан ортиқ бўлган кўп функцияли жанговар кема узоқ масофали операциялар учун мўлжалланган бўлиб, турли хил вертолётлар, дронлар ва тезюрар катерларни ташишга қодир.

Бу Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳарбий кемани биринчи марта узоқ масофаларга жўнатишидир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: