Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш қарийб 5 фоизга ошди

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш қарийб 5 фоизга ошди

 

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда 811,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга кўп.

 

Мазкур даврда дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш 834,3 минг тоннани, нефт ишлаб чиқариш 425 минг тоннани ташкил этган. Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми 648,3 минг тонна бўлган.

 

Шу жумладан, январ–август ойларида Ўзбекистонда 24,2 млрд куб метр табиий газ ҳамда 4,4 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: