Италияда журналистлар иш ташлади

Италияда журналистлар иш ташлади

Италиядаги “RAI” давлат телевидение ва радио корпорацияси янгиликлар хизмати журналистлари иш ташлаш эълон қилди. Раҳбарият ҳаракати ва ҳукуматнинг жамоа фаолиятига аралашуви сабаб уюштирилган тадбирда “Usigrai” касаба уюшмаси аъзолари ҳам иштирок этган. Маълум бўлишича, иш ташловчилар ўз қарорини раҳбарият томонидан “дастурлар касаба уюшмаси билан муҳокама қилинмасдан бирлаштирилгани, нафақага чиққан ёки туғруқ таътилида бўлганлар ўрни тўлдирилмагани ва иш ҳақи камайтирилгани”га қарши норозилик тарзида изоҳламоқда.
“RAI” таркибида марказий телевидениенинг бир неча канали, радиостанция ва сайтлар бирлаштирилмоқда. Етакчи “Rainews24” янгиликлар канали душанба куни бериладиган эрталабки янгиликлар кўрсатуви ўрнига иш ташлаш белгиси сифатида аввал ёзиб олинган материалларни намойиш этмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: