Макрон ва Си Цзиньпин Олимпиада вақтида барча урушларни тўхтатишга чақирди

Макрон ва Си Цзиньпин Олимпиада вақтида барча урушларни тўхтатишга чақирди

КХДР раиси Си Цзиньпин Париж Олимпиадаси вақтида жаҳон миқёсида урушни тугатиш учун Франция билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея хабар беради Еuronews.

Парижда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Си Цзиньпин Хитой Украинада тинчликка эришишда фаол роль ўйнаётганини айтди.

“Бугун дунё тинч эмас. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва масъулиятли йирик давлат сифатида Хитой Париж Олимпиадаси вақтида глобал ўт очишни тўхтатиш ва урушни тўхтатиш имкониятидан фойдаланиш учун Франция билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деди Си Циньпин.

Унинг сўзлари Олимпия ўйинлари вақтида сулҳ тузишга чақирган Макроннинг худди шундай баёнотларига мос келди.

Икки давлат раҳбарларининг музокараларида, шунингдек, савдо масалалари муҳокама этилди.

Аввалроқ Макрон Хитойнинг протекционизм ва субсидияларни ошириш кўринишидаги савдо амалиётини қоралаган эди.

Европа иқтисодий суверенитети тарафдори Хитойнинг Франция коньяклари ва бошқа европа брендиларига бўлган демпинг текшируви, шунингдек, француз косметикаси ва бошқа соҳалардаги кескинликдан хавотир билдирди.

Хитой Россия-Украина можаросида бетарафлигини эълон қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: