Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишма содир бўлдими?

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишма содир бўлдими?

Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, бугун тушда Боткен вилоятининг Лайлак тумани Оқ-Босоғо аҳоли пункти яқинида Қирғизистон чегарачилари ва Тожикистон фуқаролари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Тожикистондаги етакчи «Азия-Плюс» мустақил нашрининг ёзишича, ушбу можарода Тожикистон фуқароси жабрланган. Бошқа томондан эса, жабрланганлар йўқ.
Нашрга кўра, Тожикистон томони ҳозирча бу хабарни изоҳламаган.
«Ҳодиса тафсилотларини тегишли идоралардан олиш бўйича уринишларимиз натижа бермади», – дейди нашр.
Дўстларингизга ҳам юборинг: