Сергелида содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда вафот этган

Сергелида содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда вафот этган

Бугун, 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. КИА русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган пиёда уриб юборган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

 

Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолгани айтилмоқда.

 

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида шифохонага олиб борилганда вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: