Байден Америка қуроли сабаб Ғазода тинч аҳоли ҳалок бўлаётганини тан олди
АҚШ президенти Жо Байден Исроилга етказиб берилаётган Америка қурол-яроғи туфайли Ғазо секторидаги тинч аҳоли ҳалок бўлганини тан олди.
“Ғазодаги тинч аҳоли бу бомбалар оқибатида ҳалок бўлган”, – деди у CNN телеканалига берган интервьюси чоғида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ қурол етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди.