Эстония Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик шартномасини бекор қилди
Совет даврининг изларини ўчириб ташлаган Россияга қарши ташқи сиёсати билан диққатни тортган Болтиқбўйи давлатларидан бири Эстониянинг Россия билан 1994 йилда имзоланган таълим соҳасида ҳамкорлик шартномасини бекор қилиши маълум қилинди.
Эстониянинг Postimees газетаси тарқатган хабарда, Эстония ҳукумати 1994 йилда Россия билан имзоланган таълим соҳасида ҳамкорлик шартномасини бекор қилишга қарор қилгани қайд этилди.
Таллин расмийлари шартноманинг бекор қилинишини Украинадаги можаро билан боғлагани қўшимча қилинган.
Эстония бош вазири Кажа Каллас аввалроқ барча совет ёдгорликларини мамлакат жамоат майдонидан имкон қадар тезроқ олиб ташлашга чақирган эди.
Шу доирада жами 976 минг евро, Эстония Мудофаа вазирлигига 916 минг евро ва Ҳукумат идорасига 60 минг евро миқдорида маблағ ажратилиши маълум қилинди.
Мудофаа вазирлигига ажратилган маблағлар уруш қабрларидаги қолдиқларни номувофиқ жойлардан олиб чиқиш ва қайта кўмиб ташлаш, нейтрал қабр белгиларини ишлаб чиқариш ҳамда номувофиқ ёдгорликларни олиб ташлаш ва алмаштиришга йўналтирилиши маълум қилинди.