«Путин ядро қуролидан фойдаланмасликка рози бўлди»
АҚШ Президентининг махсус вакили Жаред Кушнер бир қанча муҳим баёнотлар берди:
– Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланмасликка рози бўлди ва АҚШни бундай нияти йўқлигига ишонтирди. Путин — сиёсат оламида ҳақиқий гроссмейстер.
– Ҳозирги вақтда дунё ўта хавфли даврни бошдан кечирмоқда. Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик тарих йўналишини ўзгартириши мумкин.
– На Европа, на Украина Америка режасига муқобил таклиф бера олди; ушбу режа урушдан кейинги тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш орқали ўт очишни тўхтатишга эришишни кўзда тутади.
– Украинадаги можаро амалда «прокси-уруш»га (билвосита урушга) айланди: Европа давлатлари Россияга қарши курашда Киевни молиялаштирмоқда ва қуроллантирмоқда.
– АҚШ Москва кенг қамровли тинчлик битимисиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлишни истамаётганини тушунади. Яқин ҳафталарда АҚШнинг можарони ҳал этишга қаратилган ёндашуви муваффақиятли бўладими ёки йўқми, бу маълум бўлади.
