Жаҳонгир Отажоновга лаънат ёғдирган қўшиқ, Озода нега ундан аразлагани ҳақида хонанданинг фикрлари (видео)

Жаҳонгир Отажоновга лаънат ёғдирган қўшиқ, Озода нега ундан аразлагани ҳақида хонанданинг фикрлари (видео)

23 апрель куни Жаҳонгир Отажонов пластик операцияларга ружу қўйган аёлларга танбеҳ маъносидаги “Качайте” деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипни “YouTube”га жойлади. Хонанданинг клипдаги образи кўпчиликнинг танқидий фикрларига сабаб бўлди. Жаҳонгир Отажонов журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида ушбу қўшиқни яратиш фикри қандай келгани ҳақида сўзлаб берди.


— “Качайте” — бу афсус. Қизларимиз пластик операциялардан зарар кўрмасин. Клипда шунақа “эпатажний” ишласам, одамларнинг эътиборини тортади, деб ўйладим. Чунки қўшиқ рус тилида, рус тилини билмайдиганлар унда нима ҳақида гап кетаётганини ҳаракатларимдан билишини хоҳладим. Бошида тингловчилар мени сўкса ҳам, кейинчалик фойдаси бўлади, деб ўйладим. Қўшиқнинг тизери чиққанидан сўнг шу заҳоти менга лаънатлар ёғила бошлади. Шундай бўлишини билардим. Танқидларни ўринсиз деб биламан. Қўшиқ орқали мен ҳеч нарсани ўзгартира олмайман. Лекин бунинг зарарли эканлигини кимдир айтиши керак. Бу менга Аллоҳнинг олдида фойдали. Тўйларда шу қўшиқни сўрашяпти, принцип қилиб айтмаяпман. Бу менинг принципимга қарши бўлади. Одамлар ўйнайверади, лекин бу қўшиқни у мақсадда куйламадим.

Шунингдек, хонанда интервьюларидан бирида “Артист” лойиҳасида Озода Нурсаидова ва Муниса Ризаева ҳакам сифатида ёшларнинг қўшиқ куйлашини баҳолаётгани юзасидан билдирган танқидий фикрлари учун Озода Нурсаидова ундан хафа бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

— Озода билан муносабатимиз нимага бу аҳволга келганига ҳайронман. Интервьюда поп жанридан ўта олмайдиган хонандалар деб фақат уни эмас, ўзимни ҳам айтдим. Кўрсатув ҳакамлигига мусиқашуносларни, масалан, Ойдин Абдуллаевани чақириш керак, деганман. Бу гапимни у шахсиятга тегиш деб тушунди, лекин мен халқимизнинг мусиқаси сифатли бўлиши тарафдориман. Вақт кўрсатади кимнинг ким эканлигини. Агарда мен Озодага нисбатан ичи қоралик қилган бўлсам, уни ҳам ҳисобини Аллоҳнинг олдида бераман, керак бўлса ҳаётда ҳам кўринади.

Журналистнинг “Концертига борасизми? Вақтида сизнинг концертингизга келган, бирга дуэт айтгансизлар?” деган саволига хонанда қуйидагича жавоб берди:

— Йўқ бормайман. Мухлис эмасман чунки. Дуэтдош сифатида таклиф қилса, албатта борардим. Мен ҳам уни концертимга дуэтдош сифатида таклиф қилганман. У менинг мусиқаларимни эшитади, деб ўйламайман. Чунки ҳамма санъаткорнинг ўзи эшитадиган мусиқаси бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: