Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тиклаш шартларини эълон қилди
Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тиклаш шартларини эълон қилди. Бу ҳақда Туркия савдо вазири Ўмер Болат «Х» аккаунтида ёзди, деб ёзади «Репорт» .
Унинг айтишича, бунинг учун Исроил Ғазога ҳужумларини тўхтатиб, ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги фаластинликларга гуманитар ёрдам етказилиши учун шароит яратилиши керак.
Вазирнинг сўзларига кўра, Анқаранинг бу борадаги қарори якуний ҳисобланади ва савдо алоқалари тикланиши ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия 2 май куни Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатганини эълон қилган эди.