АҚШ Конгресси Грузия ҳукуматининг ҳаракатларига санкциялар билан жавоб беришга тайёр

АҚШ Конгресси Грузия ҳукуматининг ҳаракатларига санкциялар билан жавоб беришга тайёр

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг 29 нафар аъзоси Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега йўллаган мактубида улар Грузия ҳукуматини “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ва грузин халқининг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини бузувчи бошқа ташаббусларни зудлик билан қайтариб олишга чақирди.

Агар бу амалга ошмаса, конгрессменлар Вашингтоннинг Грузияга нисбатан сиёсатида ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга ваъда беришади. Яъни: АҚШ молиявий ёрдами қайта кўриб чиқилади, виза тақиқлари кенгайтирилади ва Грузиянинг демократик ривожланишига путур етказиш учун жавобгар бўлганларга молиявий санкциялар қўлланилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: