Путин Европа билан эҳтимолий уруш ҳақида огоҳлантириш берди

Путин Европа билан эҳтимолий уруш ҳақида огоҳлантириш берди

Россия президенти Владимир Путин Европа давлатлари билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашув юзасидан баёнот берди. У Москва бундай урушни истамаслигини, аммо ҳар қандай вазиятга тайёр эканини таъкидлади.

29 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Путин айрим Европа мамлакатлари 2030 йилгача Россия билан урушга тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида гапираётганини билдирди.

«Биз урушга тайёрмиз, аммо Европа билан урушни хоҳламаймиз. Агар кимдир урушни истаса, тайёргарлик кўраверсин», — деди Россия раҳбари.

Путиннинг фикрича, Ғарб Россияни стратегик мағлубиятга учратиш мақсадига эриша олмаган ва 2030 йилгача ҳам бунга эришиши қийин.

«Агар вазият ҳаддан ташқари кескинлашса, бундай урушда умуман ғолиб бўлмайди. Буни ҳеч ким унутмасин», — дея огоҳлантирди у.

Шу билан бирга, Россия президенти Москва Европа давлатлари билан тўлақонли муносабатларни тиклашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: