Харков вилояти туманларидан 2000 га яқин аҳоли эвакуация қилинди

Харков вилояти туманларидан 2000 га яқин аҳоли эвакуация қилинди

Харков вилояти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Харков вилояти туманларидан 2 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

«Ҳозирги вақтда Чугуевский туманидан 1048 нафар маҳаллий аҳоли, Харковский туманидан 440 нафар, Богодуховский туманидан 12 нафар маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган ва кўнгиллилар томонидан 275 киши эвакуация қилинган. Жами 1775 киши эвакуация қилинди», — деди Синегубов.

Украина Мудофаа вазирлиги кеча Россия қўшинлари Харков вилояти шимолида мудофаа чизиғини ёриб ўтишга урингани ҳақида маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: