Польша шарқий чегарасини икки сабаб билан мустаҳкамлаш ниятида

Польша шарқий чегарасини икки сабаб билан мустаҳкамлаш ниятида

Польша бош вазири Дональд Туск Беларуснинг уюшган миграция туфайли яратаётган босими туфайли мамлакат шарқдаги чегарасини мустаҳкамлайди, деди. Иккинчи сабаб – Россиянинг Украинага бостириб кириши таҳдидининг кучайиши.

«Биз Польшанинг бутун шарқий чегараси бўйлаб қуриладиган замонавий истеҳком устида жадал ишларни бошладик», деди Туск Полша-Беларус чегараси яқинидаги Каракуле қишлоғида чегарачилар ва аскарларга.

Польшанинг шарқий чегараси ҳам Европа Иттифоқининг ташқи чегараси бўлганлиги сабабли, Европа Иттифоқи тузилмалари ҳам уни мустаҳкамлаш учун маблағ сарфлайди.

2022 йилнинг ёзида Польша Беларус билан 418 километрлик чегарасининг қуруқлик қисмларини баландлиги беш ярим метрли панжара ва электрон кузатув тизими билан ўраб олган эди.

Польша мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камйш яқинда мамлакат Беларус ва Россиянинг Калининград вилояти билан чегарасида ҳам бункерлар ва хандаклар қуришини айтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: