Аргентина темир йўл соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилади

Аргентина темир йўл соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилади

Аргентина ҳукумати темир йўл тармоғи ва поездларнинг ёмон аҳволи туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилади.

Бу ҳақда президент маъмуриятининг расмий вакили Мануэл Адорни маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС’га таяниб.

Унга кўра, апрель ойи охирида эълон қилинган Транспортни тартибга солиш миллий комиссиясининг ҳисоботига кўра, темир йўлда фавқулодда ҳолат эълон қилинади.

«Бизда бутунлай вайрон бўлган темир йўл тармоғи бор», — деди Адорни. Расмий вакилнинг таъкидлашича, янги ҳукумат ўтган йилнинг декабрь ойида ишга киришганида темир йўл соҳасидаги қарзлар 100 миллион доллардан бир оз кўпроқни ташкил қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: