Британияда коронавируснинг янги тури тарқалмоқда
У FLiRT вариант деб номланган.
Буюк Британияда COVID-19 нинг янги штамми кучайиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, COVID-19 билан боғлиқ вазият яна ўзгармоқда. Ўта юқумли FLiRT вариантларининг пайдо бўлиши Буюк Британияда касалланиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келган.
COVID-19 учун ижобий тестдан ўтган одамларнинг улуши ҳозир 8,6 фоизни ташкил қилади. COVID билан боғлиқ касалхонага ётқизишлар ҳам 31 фоизга кўпайган, бу вируснинг янги тўлқинидан дарак беради. Гарчи иссиқ мавсум бўлишига қарамай, янги турдаги инфекция беморларда оғир оқибатларга олиб келмайди.