Бугундан Хитой Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади

Бугундан Хитой Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади

Бугун ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация тўрт кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар бермоқда.

“Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган», – деб ёзди Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг телеграм каналида.

Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли Лю Гочжун 2022 йил октябрь ойида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига сайланган эди, 2023 йил 12 март куни эса у Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 1-сессиясининг 5-ялпи мажлисида ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: