Левандовскига 2020 йил учун «Олтин тўп» топширилиши мумкин

Левандовскига 2020 йил учун «Олтин тўп» топширилиши мумкин

Роберт Левандовски 2020 йилги натижалари учун «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

France Football нашри коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда топширилмаган «Олтин тўп»ни ўз эгасига топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Бавария» сафида тўп сурган полшалик форвард ўша мавсумда 47 ўйинда 55та голга муаллифлик қилганди.

2021 йилда эса бу соврин Мессига топширилган, Левандовски эса 2-ўринни эгаллаганди. Шу тариқа, Роберт «Олтин тўп»га эга чиқмагани боис France Football танқидлар остида қолганди. Нашр раҳбарияти орадан 4 йил вақт ўтган бўлса-да, совринни полшалик ҳужумчига топшириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Левандовски ҳозирда «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: